«Матч ТВ» телеканали Примера ўйинларини эфирга узатиш ишлари қайта бошланиши ҳақидаги хабарларни инкор этди. 

«Яқинда айрим ОАВда «Матч ТВ» телеканали Испаниянинг футбол бўйича чемпионати ўйинларини намойиш этиши ҳақида пайдо бўлган хабарлар ҳақиқатга мос келмайди ва томошабинларни чалғитади. 

«Матч ТВ» ҳар қандай молиявий сармоя киритишларни жиддий ўрганади ва айни вақтда музокаралар олиб борилаётганини маълум қиламиз. Эфирга узатиш ҳуқуқи қўлга киритилгудек бўлса, биз зудлик билан барча ОАВни бу ҳақда хабардор қиламиз», – дейилади хабарда. 

Аввалроқ, «Матч ТВ» 4 декабрдаги «Барселона» – «Реал» ўйини билан Примера баҳсларини намойиш этишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Манба: tribuna.uz