Кишинёв туман суди Молдованинг Истанбулдаги бош консули Вячеслав Филипни 30 кунгача ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда Молдова бош прокуратураси матбуот котиби Мария Виеру маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

"Суд прокурорлар илтимосини қондириб, Молдованинг Истанбулдаги бош консулини 30 кунга ҳибсга олди", деб маълум қилди Виеру.

Аввалроқ Филип Кишинёв аэропортида Молдовада хорижий фуқароларга бўлишга имкон берувчи ҳужжатларни беришда коррупцияга йўл қўйганликда гумон қилиниб қўлга олинганди.

Молдова ахборот ва хавфсизлик хизмати раҳбари Михай Баланнинг таъкидлашича, "Молдованинг Истанбулдаги бош консуллигининг барча ходимлари коррупцияга аралашганлар".