ИШИД жангарилари Европада бир қатор терактларни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига интервьюда Нидерландия контртеррорчилик хизмати раҳбари Дик Шуф маълум қилди. 

Шуфнинг айтишича, айни вақтда Европа Иттифоқи ҳудудида ИШИДнинг 80 гача яқин тарафдори бор. Голланд разведкасининг маълум қилишича, бир гуруҳ террорчилар "Сурия ва Ироққа қайтмаслик ҳамда Европада терактлар амалга ошириш" ҳақида кўрсатма олган.

Шуфнинг таъкидлашича, терактлар хавфини биргаликда ҳаракат қилибгина бартараф этиш мумкин ва шу сабабли у Европа давлатларини ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга чақирди.