Сарвар Набиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) дил изҳори қилган, кўнгил қўйган қизи Зубайдадан рад жавобини олганидан сўнг, бу ишларга айбдор сифатида 2008 йилда уни “варикоцелле” касаллигидан даволаб, жарроҳлик операциясини ўтказган шифокор Миробид Раҳимовни кўра бошлади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Когон шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига келиб, шифокорнинг йўлини пойлай бошлади. Сўнгра унга кутилмаганда ҳамла қилиб, дуч келган жойига бир неча бор пичоқ ура бошлади. Шафқатсизлик қурбонига айланган шифокор гап нимада эканини ҳам англай олмай, ҳаётдан кўз юмди.
Сарвар Набиев ўйлаганидек,  2008 йилда унда амалга оширилган “варикоцелле” (эркаклар жинсий аъзолари касаллиги) юзасидан ўтказилган жарроҳлик операцияси бу шахснинг соғлиғига умуман даҳл қилмаганлиги мутахассислар томонидан қайд этилди.
У суд ҳукми билан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.