АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий билан телефон орқали суҳбатда янги лавозимига ўтириши билан тез орада, яъни январь охирларида уни АҚШга келишга таклиф қилди. Бу ҳақда Ироқ бош вазири матбуот хизмати берган хабарда айтилган.  

Бундан ташқари, Трамп мулоқот давомида "Ироқни эришаётган ғалабалари билан табриклади". "Сиз биз учун асосий ҳамкорсиз ҳамда кучли ва қатъий кўмак топасиз", деб айтган Трамп. 

Ўз навбатида, ал-Ободий Ироқ икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни истаётганини маълум қилган. Ал-Ободий, шунингдек, Трампга ироқлик ҳарбийлар ИШИД жангариларига қарши курашда эришган ғалабалар ҳақида сўзлаб берди ва "террорчиликка ҳамда диний ажратишга ундовчи мафкурага қарши кураш учун барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини" таъкидлаб ўтди.