Жанубий осиёлик (Малайзия) Абу Зарин Ҳуссин қатор нашрларда у ҳақда ёзилган уйдирма хабарлар туфайли бутун дунёга машҳур бўлганлигини билиб, жуда ҳайрон қолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз: қатор нашрларда йигитнинг севган ёри ҳалок бўлгандан кейин, у севгилиси руҳи илонга ўрнашиб олган, шу сабаб илонга муҳаббат қўйгани ҳақидаги хабарлар эълон қилинган эди.

«Бу менинг суратларим, лекин баён этилган воқеа тўлалигича уйдирмадир», — таъкидлади эркак.

Абу Зарин қутқарув хизматида ўт ўчирувчилар инструктори сифатида ишлайди, Малайзияда эса кўпинча уйга кириб олган илонларни зарарсизлантириш учун ўт ўчирувчилар чақирилади.
Абу Зариннинг отаси илон авровчи бўлган, шу боис йигитда, дастлабки пайтларда илонлардан қўрққанига қарамай, аста-секин илонлар билан тил топишиш қобилияти аниқланди.
Йигитнинг уйида тўртта илон яшайди. Уларнинг барини ўт ўчирувчи хизмат пайти тутиб олган. Абу Зарин жониворларнинг феъл-атворини ўрганиб, сўнг қўйиб юборади.