Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

 

Ўзбекистон яқин қўшнилари билан алоқаларни яхшилашда давом этмоқда

Фото: UzDaily

8–13 ноябрь кунлари тасдиқланган режа-жадвалга биноан Фарғона шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудларда давлат чегараларининг аввал мувофиқлаштирилмаган 14 участкасида қўшма дала текширувлари ва инструментал топографик расмга олиш тадбирлари ўтказилди. >> Батафсил

Фото: «Независимое мнение»

15-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди

Учрашувлар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чагарасини ҳуқуқий расмийлаштиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди >> Батафсил

 

Ўзбекистон Президенти сайлови

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар ҳафта давомида турли вилоятларда сайловчиларни ўзларининг сайловолди дастурлари билан таништиришди. 

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатишда иштирок этади >> Батафсил

 

Ўзбекистон Туркия муносабатларида янги истиқболли саҳифа

Фото: Tccb.gov.tr

 

Туркия Ўзбекистон билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни истамоқда

Ўзбекистон – Туркия: ҳамкорликнинг янги имкониятлари

Видео: Эрдўған Самарқандда. Ўзаро муносабатларда янги саҳифа

Шавкат Мирзиёев: Туркия йирик имкониятларга эга ва дунё миқёсида катта ҳурмат қозонган давлат

Махсус фоторепортаж: Эрдўған буюк Самарқандда

Туркия президенти Имом ал-Бухорий мажмуасида жума намозини ўқиди

2017 йилда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтади

 

Тошкентда биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси

Фото: Sputnik / Стрингер

Тошкентда биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўз ниҳоясига етди. Ушбу ярмаркада қай тарзда ўтди ва унда қандай муҳим шартномалар имзоланди? >> Батафсил

 

Пора билан қўлга тушган Россия амалдори

Фото: © РИА Новости

Россия Тергов қўмитаси мамлакат иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаевни ҳибсга олди. Амалдор қанча миқдордаги пул билан ушланди, унга қандай жазо тайинланади? >> Батафсил

 

Ўзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Фото: Kun.uz

Кўплаб нашрларда 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси юз бериши маълум қилинган Суперой ҳодисаси бир кунга кечикиб, 14 ноябрдан 15 ноябрга ўтар кечаси юз берди. >> Суратлар

 

Фото: ТАСС

Украина БМТ Бош Ассамблеяси 3-қўмитасида Қримдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни қораловчи ҳамда Россияни яриморолга халқаро кузатувчиларни киритишга чақирувчи резолюция қабул қилинишига эришди.

Ҳужжатни 73 мамлакат, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Канада ва ЕИ мамлакатлари маъқуллаган. 23 давлат, жумладан Россиядан ташқари, Ўзбекистон, Арманистон, Белоруссия, Венесуэла, Хитой, КХДР, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Сербия ва Сурия қарши овоз берган. >> Батафсил

 

© AP Photo

НАТО томонидан Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларини йўлга қўйиш учун 2014 йил майида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида очган бюроси ёпилади. РИА Новости агентлиги бюро ходимларига асосланиб хабар беришича, ташкилот ваколатхонаси 2017 йил апрелида ёпилади. >> Батафсил

 

Фото: «Лукойл»

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистондаги газ-конденсат конларининг Ҳисор гуруҳини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳани молиялаштиришга 500 миллион доллар ҳажмида кредит жалб қилди. >> Батафсил

 

Тошкент шаҳри туманларининг паспорт берувчи бўлимлари қабулларни тўхтатган ва биометрик паспортга суратга олиш ишлари амалга оширилмаяпти. >> Батафсил

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Султон Раҳимзода Марказий Осиё минтақасида сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари юзасидан фикр алмашишди. >> Батафсил

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи 25 ёшни қаршилади. 1991 йил 18 ноябрь куни Биринчи Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. >> Батафсил

 

Фото: financeandcareer.com

Fitch Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг давлат назорати остидаги 4та банкининг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини «B» даражадан «B+» даражагача кўтарди. >> Батафсил

 

Фото: Guardian

Лондон иқтисодиёт ва тинчлик институти 16 ноябрь куни Global Terrorism Index (GTI) номи билан терроризм билан боғлиқ глобал жараёнлар ва кўрсаткичлар таҳлилини эълон қилди. Ўзбекистон терроризм хавфи пастлиги бўйича МДҲда учинчи ўринда эътироф этилди. >> Батафсил

 

Фото: facebook.com/lola.karimova.tillyaeva

Татьяна ва Лола Каримова Ислом Каримов фонди тузилишини маълум қилишди. Ислом Каримов Фонди томонидан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, олий ўқув юрти ва мактаб мураббийлари ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий малакаларини оширишга йўналтирилган турли илмий-маърифий, маданий дастур ва лойиҳалар амалга оширилади. >> Батафсил

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон Самарқанд-Чимкент-Туркистон ва Чордара-Еттисой-Жиззах йўналиши бўйича автобус алоқасини жорий қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. >> Батафсил

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити оғирлашишидан огоҳлантирди. Вазирлик 19-21 ноябрь кунлари ҳудудда ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм суриши кутилаётгани ҳақида фуқароларга SMS-билдиришномалар юбормоқда. >> Батафсил

 

Миллий мусиқа саньатимиз ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган Ўзбекистон халқ Ҳофизи, “Дўстлик” медали соҳиби Исмоилжон Ваҳобов оламдан ўтди. >> Батафсил

 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда юртимиз спорт шарафини ҳимоя қиляпти.

Эътиборлиси, жаҳон чемпионатининг илк куни рингга кўтарилган 5 нафар боксчимизнинг барчаси рақибларини катта устунлик билан мағлубиятга учратди. >> Батафсил

 

Жаҳонда юз берган энг муҳим янгиликлар

17 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси Макка шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди. Сессияда Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин ИҲТ Бош котиби сифатида тасдиқлади ҳамда Ияд Амин Маданийга Бош котиб лавозимидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун миннатдорчилик билдирилди. >> Батафсил

 

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилдики, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш — мамлакат учун ягона вариант эмас. У Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлишни муқобил вариант сифатида кўрмоқда. >> Батафсил

 

«Пранкер Вован» тахаллуси билан танилган Владимир Кузнецов YouTube порталидаги каналида Украина президенти Петро Порошенко билан суҳбати ёзилган 15 дақиқалик аудиоёзувни жойлаштирди. >> Батафсил

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған америкалик ҳамкасби Барак Обама ва вице-президент Жо Байденни Сурия муаммосига жиддий ёндашмаганликда айблади. >> Батафсил

 

Фото: © AFP

Афтидан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди "Жайн назарияси"ни амалда синаб кўришга қарор қилган кўринади. Бу ойда Моди бошчилигидаги мамлакат ҳукумати туб пул ислоҳотини ўтказди ва юқори номиналли икки банкнотани муомаладан чиқариб ташлади. >> Батафсил

 

Mercedes-Maybach янги кабриолетининг илк тизер тасвирларини намойиш этди. Автомобилнинг расмий тақдимоти 16 ноябрь куни Лос-Анжелес автосалонида бўлиб ўтади. >> Батафсил

 

Американинг Forbes журнали энг кўп ҳақ тўланадиган 30 ёшга тўлмаган машҳурлар рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринда америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт бормоқда. Унинг ёши 26 да бўлиб, 2016 йил 170 млн доллар ишлаган. >> Батафсил

 

Фото: DNA

Жаҳонга машҳур актёр ва жанг санъати устаси Жеки Чан кинематографдаги хизматлари учун "Оскар" мукофоти билан тақдирланди. >> Батафсил