АҚШдаги Канаверал бурнидаги космодромдан янги авлоддаги метеорологик сунъий йўлдош GOES-R билан Atlas V ракетаси фазога учирилди. Бу ҳақда НАСА сайтида маълум қилинди.

Ракета 19 ноябрда маҳаллий вақт билан соат 18:42да (Тошкент вақти билан соат 04:42да) учирилди.

Геостационар йўлдош GOES-R ўзида янги авлоддаги коинот қурилмаларини намоён қилади. Унинг метеорологик жараёнлар ортидан кузатув олиб бориш имкониятлари замонавийроқ ва аниқроқ прогнозлар ва огоҳлантиришлар қилишга имкон беради.

Қурилма НАСА ва АҚШнинг океан ва атмосфера муаммолари бўйича миллий бошқармаси билан ҳамкорликда яратилган. Унинг хизмат қилиш муддати 10 йилни ташкил қилади. 

Учирилган сунъий йўлдош бу сериядаги биринчиси бўлади, у узлуксиз тартибда Ғарбий яримшардаги атмосфера ҳолатини кузатиб боради.