Суриянинг Ҳалаб шаҳрида ўқув биносига берилган ракета зарбаси оқибатида камида 5 бола ҳалок бўлган. Бу ҳодиса Аш-Шухаба мавзесига амалга оширилган ҳужум оқибатида рўй берган. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар тарқатган.

Агентлик манбаси маълумотига кўра, ракета зарбаси Ар-Фуркан туманидаги мактабга зарба бериш билан бошланган. Бу ҳужум оқибатида яна 10 бола жабрланган.

Жангарилар Аш-Шуҳаба мавзесидаги шифохона ҳамда шаҳардаги университетнинг юридик факультети биносига ҳужум қилган. Бу ҳужумлар оқибатида бир аёл ҳалок бўлиб, яна 10 киши жароҳатланган.