Англия премьер-лигасининг бугунги кун учун мўлжалланган сўнгги учрашувига Лондон дербиси тўғри келди. Номига муносиб равишда учрашув драматик воқеаларга бой тарзда ўтди.

Маурисио Почеттино бошчилигидаги жамоа икки марта ҳисобда ортда қолишига қарамай якунда ғалабани ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди. Айниқса ўйиннинг сўнгги дақиқаларида «Тоттенҳэм» ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди.

Аввалига Луис Антонионинг голига Уинкс иккинчи бўлим бошида жавоб қайтарганди. Кейинроқ Лансини белгиланган пенальтини амалга оширди. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганда ҳам Славен Билич шогирдлари ҳисобда олдинда боришаётганди. Бироқ айнан шу дақиқадан бошлаб Ҳарри Кейн катта саҳнага чиқди ва икки дақиқа ичида дубл қайд этиб жамоаси учун жуда муҳим бўлган уч очкони келтирди.

«Шпорлар» ҳисобидаги очколар сони 24тага етди ва жамоа 5-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. 6-ўринда бораётган «МЮ»дан жамоа 5 очко олдинда бормоқда. Пешқадам билан орадаги фарқ эса 5 очко.

«Вест Ҳэм» эса 11 очко билан 17-ўринда қоладиган бўлди.

АПЛ
12-тур
Тоттенҳэм – Вест Ҳэм 3:2 (0:1)
Голлар:
 0:1 – 24 Антонио, 1:1 – 51 Уинкс, 1:2 – 68, пенальти Лансини, 2:2 – 89 Кейн, 3:2 – 90+1, пенальти Кейн.
Тоттенҳэм: Льорис, Вертонген, Роуз, Уокер (Триппьер, 89), Уинкс, Ваньяма, Эриксен, Дайер, Дембеле (Сон Хёнг Мин, 72), Кейн, Янссен (Алли, 68).
Вест Ҳэм: Рэндолф, Огбонна, Рид, Крессуэлл, Антонио, Лансини, Куяте, Пайет (Нордтвейт, 85), Обианг, Айю (Фернандеш, 61), Сако (Дзадза, 61).
Четлатиш: Рид (90+6, Вест Ҳэм).