Лионель Месси "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

Mirror нашрига асосланиб, "Трибуна.uz" хабар беришича, аргентиналик футболчини сотиб олишга "Манчестер Сити" катта қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби раҳбарларининг қарорлари шунчалик жиддийки, улар Мессига 200 млн фунт стерлинг (230 млн евро) тўлашга тайёрлар. Мессининг ўзига эса ҳафтасига 500 минг фунт стерлинглик маош таклиф қилиниши режалаштирилган. 

"Сити"да уларга бунда клуб бош мураббийи, Мессининг собиқ мураббийи – Хосеп Гвардиола қўл келишига ишончлари комил. Номдор мураббийга ҳам Англияда, ҳам Чемпионлар Лигасида етакчилик қиладиган жамоани яратиш учун чекланмаган маблағлар ваъда қилинган.

Мессининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йил 30 июнгача мўлжалланган. Норасмий маълумотларга кўра, Месси "Барса" билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни Янги йилдан кейин бошлайди. Бироқ баъзи ОАВ маълум қилишича, аргентиналик Каталон клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортмоқда.