Германия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган марказий учрашувда Дортмунднинг «Боруссия» клуби Карло Анчелотти бошчилигидаги «Бавария» устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувда киритилган ягона голга Пьер-Эмерик Обамеянг 11-дақиқада муаллифлик қилди. Натижада мюнхенликлар жорий мавсумда илк марта мағлубият аламини тотиб кўришди. «Бавария» ҳисобидаги очколар сони 24талигича қолди. Томас Тухель шогирдлари тўплаган очколар сони эса 21тага етди. Ҳозирда бир йўла 3та жамоа ҳисобида шунча очко мавжуд.

Кеча Леверкузендан ғалаба билан қайтган «РБ Лейпциг» жамоаси эса бундеслига тарихида янги саҳифа очди. 27 очко билан яққол пешқадам бўлиб олган лейпцигликлар шу кунга қадар бирорта дебютант жамоа уддалай олмаган ишни уддалади. Шу кунгача чемпионатнинг бирорта дебютанти маълум турдан кейин якка пешқадам бўлиб олмаганди.

Германия бундеслигаси
11-тур
Боруссия Д – Бавария 1:0 (1:0)
Гол:
 Обамеянг (11).
Боруссия Д: Бюрки, Гинтер, Папастатопулос, Шмельцер (Пулишич, 88), Бартра, Вайгль, Гетце (Кастро, 77), Шюррле (Дурм, 68), Пишчек, Обамеянг, Рамос.
Бавария: Нойер, Хуммельс, Боатенг, Алаба, Алькантара, Лам (Рафинья, 68), Киммих (Дуглас Коста, 58), Хаби Алонсо (Саншеш, 74), Рибери, Мюллер, Левандовски.