Неймарнинг солиққа оид жиноятлари юзасидан текширув маълумотлари матбуотга чиқиб кетгани туфайли Бразилия суди мамлакат ҳукуматидан футболчи фойдасига 20 минг евро товон пули тўлаш ҳақида қарор чиқарди.

AS нашри берган хабарга кўра, ҳукумат яна 14 минг еврони Неймарнинг ота-онасига тўлайди. Шунингдек, 5 минг евро Неймарнинг адвокатларга сарфлаган харажатини қоплаш учун тўланади.

Суд солиққа оид ишнинг муддатидан аввал матбуотга чиқиб кетганини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Неймар 2011 йилдан 2013 йилгача солиқ тўламаганликда айбланганди.