Британиялик Энди Маррей канадалик Милош Раонични Лондонда ўтаётган профессионал-теннисчилар уюшмасининг якуний мусобақаси финалида ютиб, ушбу мусобақанинг биринчи финалчиси бўлди.

19 ноябрда ўтган учрашув айни вақтда биринчи рақамли теннисчи Маррейнинг иродали ғалабаси билан якунланди (5:7, 7:6 (7:5), 7:6 (11:9)). Учрашув 3 соат 38 дақиқа давом этди.

29 ёшли Маррей ўз фаолиятида биринчи марта уюшманинг якуний мусобақаси финалига чиқди. Маррей ҳал қилувчи учрашувда серб Новак Жокович (2) ва япониялик Кэй Нисикори (5) жуфтлиги ғолиби билан учрашади. Ушбу учрашув кейинроқ бўлиб ўтади.