«Бавария» мухлислари ўтирган автобус Германия чемпионатининг 11-тури доирасидаги «Боруссия»га қарши учрашувдан қайтишда Швертеда ёниб кетган.

Автобус ҳайдовчиси муаммони ўз вақтида пайқашга улгурган ва автобусни тўхтатиб йўловчиларга зудлик билан салондан чиқишлари кераклигини буюрган. Салонда 50дан ортиқроқ одам бўлган ва уларнинг ҳеч бирига шикаст етмаган.

Автобус тўлиқ ёниб кетган. Ундан кўрилган зарар 200 минг евро деб баҳоланмоқда.

 

Манба: tribuna.uz