Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан Эстония мудофаа вазири Ханнес Хансога француз томони 2017 йилда Эстонияга 300 ҳарбий, 5 та Leclerc танки ва 13 та зирҳли пиёда машинаси (БМП) юборишини маълум қилди. Бу ҳақда ERR портали хабар бермоқда

"Эстониялик ва француз аскарлари Африкадаги операция туфайли жанговар биродарлик ришталари билан боғланган. Биз ҳозир НАТОнинг Болтиқ денгизи ҳудудида ва айниқса, НАТОнинг чегараолди давлатларида ҳарбий жойлашувини ошириб, Европа мудофаасига бор кучни бериш кераклигини равшан англамоқдамиз", деб айтди Хансо.

Таъкидланишича, француз бўлинмаси Тапа шаҳрида жойлашадиган НАТОнинг Буюк Британия қўмондонлиги остидаги батальон гуруҳи таркибига киритилади.