Францияда ўнг ва марказчилар праймеризи 1-турининг барча етти иштирокчиси овоз берди, деб хабар бермоқда 20 ноябрда Europe1 радиостанцияси.

Овоз беришга катта эътибор қаратилган, чунки етакчи Социалистик партия ва президент Франсуа Олланднинг номашҳурлиги ҳисобга олинса, энг йирик мухолиф куч номзоди катта эҳтимоллик билан 2017 йилда Франция президенти бўлиши мумкин.

Франция президенти лавозимига номзодини қўйиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун собиқ президент Николя Саркози, собиқ бош вазирлар Ален Жюппе ва Франсуа Фийон, депутатлар Брюно Ле Мэр, Натали Костюшко-Моризе, Жан-Фредерик Пуасон ва Жан-Франсуа Копе кураш олиб бормоқдалар.

Франциянинг бутун ҳудуди бўйлаб 10 мингдан кўпроқ сайлов участкалари очилган. Улар соат 8:00 да очилиб, 19.00 гача ишлайди.

Сайлов участкасига номзодлардан биринчи бўлиб  Натали Костюшко-Моризе келди. У Парижнинг 14-округида овоз берди. 

15 дақиқа ўтгач 7-округда Франсуа Фийон, яна бир соатдан кейин эса Николя Саркози рафиқаси Карла Бруни-Саркози билан овоз берди.

Пешинга яқин собиқ бош вазир Жюппе Бордодаги сайлов участкасида бир соатча навбатда тургач овоз берган. 

Сайловларнинг биринчи натижалари 20 ноябрь кечки пайт маълум бўлади. Праймеризнинг 2-тури 27 ноябрда бўлиб ўтади.