Муқаддам жиноят содир этиб, икки маротаба судланган Жонибек исмли йигит маҳалладоши Манзура исмли аёлнинг уйида йўқлигидан фойдаланиб, уникига ўғирликка тушади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, у ердан 1 млн. 600 минг сўм, 7000 Россия рубли, 260 АҚШ доллари, 750 минг сўмлик Samsung русумли планшет, жами 3 млн. 369 минг сўмлик мол-мулкларини олиб кетади.

У иккинчи марта ҳам аёлнинг уйига ўғирликка тушади ва шерик сифатида Собир исмли ўртоғини ҳамроҳ қилади. Улар бу сафар уйдан 34 млн. сўмлик тилла тақинчоқларни олиб кетишади. 

Орадан маълум бир вақт ўтгач, улар биргаликда бошқа бир хонадонга ўғирликка киришади ва у ердан 25 млн. 946 минг сўмлик мол-мулкни олиб чиқиб кетишади. Бошқа бир хонадонга ўғирликка киришиб, у ердан 95 млн. 960 минг сўмлик тилла тақинчоқларни олиб кетишади.

Суд ҳукмига кўра, Жонибек Мўминов ўталмаган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 9 йил, Собир Очилов 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.