Британиялик Крэйг Риди Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA)га президент сифатида қайта тайинланди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги расмий микроблогида хабар берилган.
Бундай қарорга Шотландиянинг Глазго шаҳрида WADA кенгаши асосчилари иштирокида ўтган йиғилишда келинган. Риди кейинги уч йиллик муддатга мазкур мансабга сайланган.
"Крэйг Риди иккинчи муддатга WADA президенти сифатида сайланди", — дейилади хабарда.
Маълумот учун: Риди WADA ташкилотини 2013 йилнинг ноябрь ойидан бошқариб келади.