Перу пойтахти Лимада бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити вақтида маҳаллий аёл Россия президенти Владимир Путинга свитер совға қилмоқчи бўлганда полиция томонидан тўхтатиб қолинди.

Хулиа Кастро исмли бу аёл кийим-кечак ишлаб чиқарувчи кичик корхонага эга бўлиб, саммитнинг кичик ва ўрта бизнесга бағишланган йиғилишларидан бирида иштирок этган. Йиғилишдан сўнг аёл Путин ёнига бориб, унга корхонасида тайёрланган свитерни совға қилмоқчи бўлганда хавфсизлик хизмати вакиллари унга буни қилишга ижозат бермаганлар. Кастро комиссариатга олиб кетилиб, у ерда ундан тушунтириш талаб қилинган.

"Эҳтимол, бу кўплаб президентларнинг борлиги сабабли кўрилган юқори даражадаги хавфсизлик чоралари сабабли свитерни совға қилиш учун унчалик яхши жой эмасди, бироқ умид қиламанки, свитер Владимир Путинга албатта етиб боради", деб айтди аёл RPP радоиси эфирида.

Аёл саммитнинг яна бир иштирокчиси учун свитер тайёрлаб қўйганди ва уни эгасига топшира олди. Аёл ўзи иштирок этган йиғилишда худди шундай свитерни Facebook асосчиси Марк Цукербергга туҳфа қилди.