Литвада 20 ноябрда бошланадиган НАТОнинг Iron Sword (Темир қилич) деб номланган катта кўламдаги ҳарбий машғулотларида НАТОга аъзо 11 та давлатдан 4 минг ҳарбий иштирок этади. Литва мудофаа вазирлигида маълум қилинишича, машғулотлар Йонав туманидаги Гайжюнай ва Швенчен туманидаги Пабрада полигонларида бўлиб ўтади.

"Вақт қуролли кучлар олдига аввал бўлмаган кўринишдаги янги чақириқларни қўймоқда. Бу чақириқларга самарали жавоб бериш учун бўлинма ва штабларни тегишли равишда тайёрлаш керак", деб айтди Литва қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, бригада генерали Вальдемарас Рупшис.

Генералнинг айтишича, машғулотларнинг асосий вазифаларидан бири шундай хавфларни қайтаришдан иборат.

Машғулотлар давомида НАТО бўйича иттифоқдошларнинг мудофаа ва ҳужумкор операцияларидаги ўзаро ҳаракатлари, қўшинлар тўпланадиган жойга бўлинмаларни ташлаш, аҳоли пунктлари шароитларида жангавор ҳаракатларни олиб бориш манёврлари машқ қилинади.