Нью-Йоркнинг Бруклин туманида патруль кузатуви олиб бораётган полициячилар уларни полиция тўқмоғи билан урган эркакни отиб ташлашди. Эътиборлиси, эркак бу тўқмоқни полициячиларнинг ўзидан тортиб олган. 

NBC New York телеканали маълум қилишича, эркак ва аёл полициячи шубҳали кўринган эркакни тўхтатиб, ундан ҳужжатларини кўрсатишни сўрашганда у ижирғаниб, улар билан баҳслашиб кетган. Даҳанаки жанг муштлашувга айланиб кетиб, гумонланувчи полициячилардан биридан тўқмоғини юлиб олиб, уларнинг бошларига ура кетган. Полициячилар ноилож эркакни отиб ташлашган. 

Полициячилар жароҳат олганлари сабабли шифохонага етказилдилар: эркак полициячининг боши ёрилган, аёл полициячи эса контузия олган.