Германия канцлери Ангела Меркель 4-муддатга канцлер лавозимига номзодини қўйишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар бермоқда

Меркель бу ҳақда Берлинда ўзининг "Христиан-демократик иттифоқ" партияси президиумининг ёпиқ мажлисида айтиб ўтди. Меркель бу ҳақда 20 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Тошкент вақти билан 23.00) расман маълум қилиши кутилмоқда.   

Меркель илк марта 2005 йилда канцлер бўлган. Ҳанузгача бу лавозимда фақатгина Гельмут Кол тўрт муддат ўтирган, у бу лавозимни 1982-1998 йиллар давомида эгаллаган. 

Жамоатчилик фикрини ўрганиш институти Emnid томонидан ўтказилган сўровнома маълумотларига кўра, 55 фоиз немислар Меркелнинг қайта сайланишини исташмоқда, 39 фоиз немислар эса бунга қарши чиқишмоқда.