Обама: Унга вақт беринг

Жаҳон 20 Ноябрь 2016 18981

Америкаликларнинг ҳозирги президенти Барак Обама лотинамерикаликларга юзланиб, улардан АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга вақт беришни сўради. Бу ҳақда Reuters хабар қилган.

«Мен бу ерда шуни айтишни истайманки, — ёмонликни кутмаслик керак», — деган Обама Перудаги ОТИҲ (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммитидаги иштироки давомида.

У шунингдек, янги президент маъмуриятининг барча вакиллари вазифасига киришиши ва уларнинг сиёсати қай йўналишда бошланишини кутиш ва шундан кейин хулоса чиқариб, муҳокама бошлаш кераклигини қайд этиб ўтган.

Республикачи Дональд Трамп сайловолди кампанияси даврида ғолиб бўлган тақдирда Мексика ва  АҚШ ўртасида девор қуриш, Лотин Америкаси мамлакатлари билан савдо келишувларини бекор қилиш ҳамда мусулмонларни мамлакатига киргазмаслиги ҳақида чиқишлар қилганди.

Бундан олдинроқ Барак Обама ЕИ етакчиларини Дональд Трамп даврида ҳам Вашингтон билан ҳамкорликни давом эттиришга чақирганди.

Республикачи Дональд Трамп 8 ноябрь кунги сайловларда ғолиб бўлганди. У ва унинг маъмурияти келгуси йилнинг 20 январида ишга киришади.

Кун янгиликлари
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
Тоҳир Малик: “Бир мамлакатнинг динини билиш учун шу мамлакатнинг аёлларига қаралса бўлди”
11:16 24751 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
GM Uzbekistan янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 22728 Ўзбекистон
Кўзи ожизлар босмахонаси муаммосини ким ҳал этади?
15:32 / 27.05.2017 8736 Жамият
Фаластинда Рамазон ойида ажрашишлар тақиқлаб қўйилди
20:05 10 Жаҳон
«Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ «Ўзтрейд»га айлантирилди
Тошкент ислом университетида ислом маданиятини ўрганиш бўйича кафедра очилади
Сенат Қайта тикланувчи энергия бўйича Халқаро Агентлик уставини ратификация қилди
Кўпроқ янгиликлар