Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионатининг 12-турида Мадрид дербисида "Атлетико" билан учрашди. "Атлетико" уй майдони ҳисобланмиш "Висенте Кальдерон" стадионида ўтган учрашув қироллик клубининг 0:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйинда хет-трик амалга ошириб, Мадрид дербиси энг яхши тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Tribuna.uz хабарига кўра, эндиликда Роналду 18 та гол билан "Реал"нинг афсонавий ҳужумчиси Альфредо Ди Стефанони бир тўпга ортда қолдирди.

Шунингдек, Роналду "Атлетико"га қарши меҳмон учрашувларида икки марта хет-трик амалга оширган тарихдаги биринчи футболчи бўлди.