Испания чемпионатининг 12-турида «Атлетико» ўз майдонида «Реал» клубини қабул қилди.

«Висенте Кальдерон» стадионида кечган ўйинда «Реал» йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

23-дақиқада Роналду чамаси 25 метр масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллаганида, тўп жонли деворда турган футболчига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозага бориб тушди.

71-дақиқада Роналду пенальти ишлади ва ўзи уни аниқ амалга оширди.

77-дақиқада тезкор қарши ҳужумда Бэйл чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Роналду яқин масофадан дарвозани осонлик билан ишғол қилди - 3:0.

Шу ғалаба эвазига «Реал» 30 очко тўплаб пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди, «Атлетико» эса 21 очко билан 4-ўриндан 5-ўринга тушиб кетди.

Испания чемпионати, 12-тур

Атлетико – Реал Мадрид 0:3 (0:1)
Голлар: 0:1 – 23 Роналду, 0:2 – 71, пенальти Роналду, 0:3 – 77 Роналду. 
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Габи (Корреа, 62), Коке, Феррейра Карраско, Сауль, Гризманн, Торрес (Гамейро, 62).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Иско (Бензема, 79), Ковачич, Васкес (Асенсио, 86), Модрич, Бэйл, Роналду (Хамес, 83).
Огоҳлантиришлар: Габи (26), Коке (63), Роналду (63), Годин (71), Васкес (78), Корреа (84).