Россиялик боксчи Сергей Ковалёв ўрта оғир вазн тоифасида (79,38 кг гача) WBA, IBF ва WBO чемпионлик унвонларини ҳимоя қилиш учун жангда америкалик Андре Уордга имкониятни бой берди. Лас-Вегасда ўтган жанг 12 раунд давом этди ва ҳакамларнинг бир овозлик қарори (114-113) билан Уорд фойдасига якунланди.

Шу тариқа 33 ёшли Ковалёв профессионал рингдаги илк мағлубиятига учради. Жангда Уорд профессионал фаолиятида иккинчи марта нокдаунга учрагани ҳам Ковалёвга ёрдам бермади.

Энди россиялик боксчи ҳисобида 32 та жангдан 30 та ғалаба, битта дуранг ва битта мағлубият бор. 32 ёшли Уорд эса ўтказган 31 та жангининг барчасини ғалаба билан якунлаган.