Украинанинг Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили "Янги кучлар ҳаракати" (Рух новых сил) ҳаракатининг яратилишини эълон қилди. У бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.   

"Бугун бутун Украинадан бизнинг юзлаб ташаббускор гуруҳларимиз офисимизда йиғилди. Бизнинг учрашув Украина хавфсизлик хизмати кузатуви остида ўтган бўлса-да, барча йиғилганларда биз нимадир янги ва жуда муҳим нарса яратаётганимиздек, эски сиёсий каналлар эса бизни тўхтата олмайдигандек ҳис бўлди. Биз Украинанинг ҳар бир вилоятида ишга старт бердик. Биз биргаликда "биз – янги кучлар рухи" деган қарорга келдик", деб ёзди Саакашвили.

Саакашвили "Рух (ҳаракат – таҳр.) биз қилаётган барча нарсани акслантиради, у ғалаба рамзи" деб айтди. У шунингдек барча иттифоқдошларини 27 ноябрда Киевда очиқ кенгашга келишга чақирди.

"Биз парламент муваффақиятсиз фаолиятининг 2-йилида талабларимизни эълон қиламиз ва ходимлар захираси ёрдамида сиёсий элитани янгилашни бошлаймиз", деб айтган собиқ губернатор.

Аввалроқ Саакашвили Грузияга топширилиши мумкинлиги маълум қилинганди.