Донецкнинг «Шахтёр» клуби сардори Дарио Срна «Барселона» билан бир ярим йилга мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди.

«Tribuna.uz» хабарига кўра Хорватиялик футболчи ҳозирда бу шартнома бўйича каталонияликлардан расмий мурожаат бўлишини кутмоқда.

Хабарларга кўра, Срна «Барселона» раҳбарияти билан норасмий равишда, яқин дўсти орқали алоқага чиққан. Катта эҳтимол билан бу иш Иван Ракитич орқали амалга оширилган.

Бундан ташқари, Срна «Шахтёр» президенти Ринат Ахметов уни Испанияга текинга қўйиб юборишга тайёрлигини ҳам тасдиқлаган.