Швециянинг «Хельсингборг» клуби мамлакат чемпионати олий дивизионида ўрнини сақлаб қолиш учун «Хальмстад»га қарши плей-офф учрашувида (1:2)ҳисобда имкониятни бой бериб, қуйи лигага тушиб кетадиган бўлди.

«Хельсингборг»га «Барселона» ва «Селтик» жамоалари собиқ футболчиси Ҳенрик Ларссон бош мураббийлик қилиб келарди.

Мағлубиятни қабул қила олмаган мухлислар, ўйин тугаши билан майдонга чиқиб келишди ва Ларссоннинг 19 ёшли ўғли – «Хельсингборг»да ўйновчи Жорданнинг клубга муносиб эмаслигини билдириш учун формасини ечиб олишга уринишди.