Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президенти Пак Кин Хенинг коррупция можаросига аралашиб қолган дугонасига расмий айбловлар эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу иш доирасида президентнинг собиқ бош ёрдамчисига ҳам айбловлар эълон қилинган. 

Президентнинг ўзига унинг дахлсизлиги сабабли айблов эълон қилиб бўлмайди. "Франс Пресс" ахборот агентлигининг маълум қилишича, прокуратура президентни коррупция можаросида "муҳим роль" ўйнаган бўлиши мумкинлигида гумон қилмоқда. 

Пак Кин Хенинг бу можаро сабабли рейтинги рекорд даражага пасайиб кетди, бу кўрсаткич 5 фоизни ташкил қилмоқда. Жанубий Корея президенти атрофида сиёсий можаро у дугонаси Цой Сун Силга ўнлаб нутқларини расман ўқилишидан олдин берганини тан олгандан кейин авж олиб кетган.

Бундан ташқари, Цой Жанубий Кореянинг йирик корпорацияларига босим ўтказиб, улардан ноқонуний равишда пул йиғганликда гумон қилинмоқда.