«Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан 2016 йилги «Олтин тўп»ни Криштиану Роналду олишига шубҳа қилмаяпти.

«Бунга шубҳа қилмай келаётгандим ва бугунги ўйин бу борадаги баҳсларни ёпди», - дейди Зидан «Атлетико»га қарши учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

«Ўйин бошидан биз кучли рақибга қарши яхши ташкиллаштирилган ўйин намойиш эта олдик», дея қўшимча қилган у ўйин ҳақида.

«Атлетико» ва «Реал» учрашуви 19 ноябрь куни бўлиб ўтди ва «Реал» 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Дербидаги барча голлар Роналду томонидан урилди.

Роналду 2016 йилда жамоаси билан ЕЧЛда ва Португалия билан Европа чемпионатида ғолиб бўлган.