Сербиялик теннисчи Новак Жокович Лондонда Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) якуний мусобақаси яримфиналида япониялик рақиби Кея Нисикорини 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа финалига чиқди. 

Учрашув 1 соат 6 дақиқа давом этди. 29 ёшли белградлик энди финал баҳсида британиялик Энди Маррей билан учрашади.