Аdidas компанияси дунёда илк биопарчаланувчи кроссовкаларини намойиш қилди. Модель Futurecraft Biofabric номини олди. Бу ҳақида бренд сайтида маълум қилинди. 

Пойабзал Biosteel материалидан тайёрланган бўлиб, у чиқиндисиз утилизацияни таъминлайди. Тахминларга кўра, кроссовкалар 2017 йилда сотувга чиқади, ҳозирча уларнинг баҳосига доир маълумот берилмади. 

Аdidas компаниясига 1948 йилда Германияда асос солинган. У спорт кийимлари ва жиҳозлари ишлаб чиқишга ихтисослашган. Бугунги кунда компания Reebok, Y-3 ва RBK & CCM Hockey компаниялари маҳсулотлари дистрибьюцияси билан ҳам шуғулланади. 

2016 йилнинг ноябрь ойи бошларида компания бошқа экологик пойабзал моделини сотувга чиқарган: океан чиқиндиларидан ишланган Parley for the Oceans кроссовкалари. Уни ишлаб чиқаришда пластик ва қайта ишланган полиэстр қўлланган.