Барчамизга маълумки, 2014 йилда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари амалиётга изчиллик билан татбиқ этилиб, бу борада аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатлари ўз вақтида ҳал этилишида замин бўлаётир. 

Жорий йилнинг 24 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Интернет тармоғидаги электрон қабулхонасининг ишга туширилганлиги мазкур қонун ижросини янада жадаллаштириш ва замонавий ва ўзига хос ёндошувлардан самарали фойдаланишда улкан аҳамиятга эга бўлди.

Мана шу амалий ишларнинг мантиқий давоми сифатида мирожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш учун 2016 йил 27 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва албатта, бу саъй-ҳаракатлар давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифага айлантирилди.   

Шу мақсадда “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ҳам жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини тубдан ислоҳ қилиш, комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур қонун ижроси юзасидан мурожаатлар билан ишлашнинг сифатини янада яхшилаш, натижадорлигини ошириш мақсадида банк Бошқаруви қарорига асосан “Агробанк” АТБнинг электрон веб-сайтида Бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди.
Эндиликда банк тизимига оид мурожаатларни жисмоний ва юридик шахслар тезкор, қулай ва замонавий электрон воситалари ёрдамида тўғридан тўғри виртуал қабулхона орқали йўллаш имкониятига эга бўлдилар. 

Бу эса “Агробанк” АТБ томонидан ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларини сифатли ва мурожаатлар ечимини ўз вақтида ҳал этиши учун самарали саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганлигидан далолатдир.  

Банк Матбуот хизмати 

Реклама ҳуқуқи асосида.