Боливия президенти Эво Моралес ғайриодатий кучли қурғоқчилик сабабли мамлакатда  фавқулодда вазият тартиби эълон қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, қурғоқчилик ва сув танқислиги мамлакатнинг 139 та муниципал округидан 131 тасига таъсирини ўтказган.

"Бугун биз бу вазиятни муҳокама қилгани йиғилдик. Мен бу масалага бор эътиборимни қаратиш учун ишчи жадвалимни қайта кўриб чиқдим", деб айтган Моралес ҳукуматнинг фавқулодда мажлисида.

Таъкидланишича, Боливия пойтахти Ла-Пасдаги сув таъминоти махсус жадвал бўйича амалга оширилади.