100 минг нафардан зиёд британиялик мамлакат монархларининг асосий қароргоҳи бўлмиш Букингем саройини таъмирлаш учун қироллик оиласидан пул сўради. Тахминларга кўра, бинонинг қайта таъмирлашига 369 миллион фунт стерлинг сарфланади. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар бермоқда.

Ушбу мурожаат 18 ноябрь куни ҳавола этилган эълон мазмунидан келиб чиқиб амалга оширилди. Унда қироллик саройи давлат бюджетидан амалга оширилиши маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз: Таъмирлаш ишлари 2017 йил апрелида бошланади. Қиролича Елизавета II таъмирлаш ишлари вақтида саройда яшашни ва у ерда расмий тадбирлар ўтказишни давом эттираверишини маълум қилган.