Американинг Facebook компанияси Буюк Британиядаги ходимлари сонини 2017 йилда 50 фоизга оширади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқ кейинги йил Лондонда ўзининг янги штаб-квартирасини очади. Компания қўшимча равишда 500 ходимни ишга олишни мўлжаллаяпти. Улар сафида муҳандислар ва савдо бўйича мутахассислар ҳам бор.

Офис Лондоннинг Фицровия туманида жойлашган. Аксарият янги ходимлар айнан шу ерда фаолият юритишади. Маълум қилинишича, бу Facebook ижтимоий тармоғининг АҚШдан ташқаридаги энг йирик муҳандислик базаси бўлади.