Францияда аксилтеррорчилик операцияси давомида 7 киши ҳибсга олинди, деб маълум қилди Франция ички ишлар вазири Бернар Казнев.  

Унинг айтишича, ҳибсга олинганлар теракт амалга оширмоқчи бўлганлар.

Операция 18 ноябрдан 19 ноябрга ўтар кечаси Марсель ва Страсбургда ўтказилган.

Страсбургда 4 киши, Марселда эса 29 ёшдан 37 ёшгача бўлган 3 киши қўлга олинган.

Францияда 1 сентябрдан ўтказилаётган аксилтеррорчилик операцияси давомида ҳаммаси бўлиб 143 киши, йил бошидан бери эса 418 киши ҳибсга олинган.

Францияда 2015 йил ноябрда бир қатор терактлар уюштирилиши оқибатида 130 киши ҳалок бўлганди.