18 ноябрь куни Қрим футбол иттифоқи бош офисида ташкилот йиғилиши ўтказилди ва унда футбол бўйича Қрим Республикаси терма жамоаси тузилгани эълон қилинди. Шунингдек, мураббийлар штаби тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Қрим терма жамоасига Валерий Петров бош мураббий бўлди, унга Сергей Дранов ёрдамчилик қилади. Терма жамоа таркиби 30 кишидан иборат: 24 футболчи ва жамоа ходимлари. Қрим терма жамоасининг илк ўқув-машғулотлари 2-10 декабрь кунлари давомида Евпаториядаги «Арена-Қрим» спорт мажмуасида ўтказилади.

Тақдимот маросими 9 декабрь куни Севастополда I Қрим футбол форуми доирасида бўлиб ўтади.

Қримда илк чемпионат 2015 йилнинг 22 августидан 2016 йил июлига қадар ўтказилди ва унда 8 жамоа иштирок этиб, якунда "ТСК Таврия" жамоаси ғолиб чиқди.