«Норманд тўртлиги»нинг Ташқи ишлар вазирлари Украинадаги вазиятни муҳокама этиш учун яқин вақтлар ичида яна бир учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақида ГФР ТИВ расмий вакили Мартин Шеферга асосланиб ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

«Ўйлайманки, яқин келажакда вазирлар учрашуви ўтказилади, аммо мен буни ҳозирча расман тасдиқлай олмайман, бошқа ҳамкорлар [Россия, Украина, Франция] билан гаплашиб олиш керак», — деган у.

Унинг сўзларига кўра, Минск келишувларига амал қилишни назарда тутувчи «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.

«Баъзан олдинга қадам ташланади, баъзан ортга. "Норманд тўртлиги" саммитидан кейин ҳудудда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув рекорд даражада кўп марта бузилди. Кейинги кунларда вазият нисбатан яхшиланган бўлсада, инқирозли ҳолат бартараф этилди деб бўлмайди», — дея қайд этган Шефер.

Шефер маълум қилганки, Украинада қуролли миссияни ташкил қилиш ғояси муҳокама этилмаган.

«Ҳозирча бундай гап йўқ. Бу мураккаб масала, бу ташкилот тажрибасидан ўтмаган», — деган у.

Шефер шунингдек Украина томони, хусусан, украиналиклар президенти Петро Порошенко Донбассга қуролли кучларни олиб кириш таклифини билдирган.