«Хельсингборг» жамоаси бош мураббийи Хенрик Ларссон  «Хальмстад»га қарши плей-офф учрашувидаги 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоаси қуйи лигага тушиб кетиши билан боғлиқ воқеага муносабатини билдириб ўтди.

Учрашув якунланиши биланоқ «Хельсингборг» мухлисларидан бир гуруҳи майдонга тушиб келди ва бош мураббийнинг 19 ёшли ўғли Жордан Ларссонни ўраб олиб, унинг устидаги футболкани ечиб олишди.

«Мен улар Жорданга ҳужум қилаётганини кўрмай қолдим. Агар вақтида кўрганимда вазиятга эртароқ аралашиб, ўртада турган бўлардим. Мен қўрқмайман. Агар уларнинг менда гапи бўлса, менинг олдимга келиш керак эди. Улар ўғлимга қилган муносабатлари билан мени ерга уришди.

Ҳозир Хельсингборгдаман, Жорданни кўчага ёлғиз чиқармайман. Агар мухлислар уйимга келмоқчи бўлишса, уларни кўплаб итлар кутиб олади», – деган Ларссон.

Жамоасини олий дивизионда олиб қола олмаган Ҳенрик Ларссонни мухлислар антиқа усулда жазолашди