Хеж-фондлар ва молиявий фирибгарлар ўтган бир ҳафта мобайнида нефть учун 1,47 млн марта пул тиккан. Бу эса, 2007 йилдан буён кузатилаётган энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

«Ҳозирда, бозор жуда қалтис вазиятда турибди, чунки ишлаб чиқарувчилар ҳам, харидорлар ҳам ОПЕКнинг 30 ноябрдаги саммитини кутишмоқда. Улар, нархларнинг кутилмаган томонга ўзгаришидан ўзларини сақлаш ниятида», — деган Citi Futures Perspective таҳлилчиси Тим Эванс.

Маълумотларга кўра, хеж-фондлар нефть нархи арзонлашувига 14 фоиз, қимматлашувига 8,1 фоиз кўпроқ пул тиккан. 

Шу билан бирга, сармоядорлар ОПЕК мамлакатлари нефть қазиб олиш миқдорини мувофиқлаштириш бўйича келишиб олишлари эҳтимолини рад этишмаяпти.