«Тяньгун-2» ("Самовий сарой-2") илк тўлақонли космик лабораторияси орбитага олиб чиқилган ва ишга туширилган, унда турли илмий тажрибалар ва дастурий синовлар ўтказилмоқда. Яқинда у ердан биринчи космонавтлар қайтишди. 

Хитой космик дастури тараққий этмоқда, шу боис мамлакатнинг шахсий космик станция қурилиши режасини инобатга олиб, уни барча керакли жиҳозлар билан таъминлаш мантиқан тўғридир. Бунинг учун хитойлик муҳандислар шахсий «Тяньчжоу-1» юк кемасини ишлаб чиқишмоқда. Hi-News нашри шу ҳақида хабар берди. 

Хитойнинг Космик дастур канцелярияси раҳбари Ван Чжаояо ўтган жума куни матбуот конференциясини ўтказди ва юк космик кемасининг илк парвози 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилишини маълум қилди. 

Ҳозирда кемани йиғиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳаммаси тайёр бўлганидан кейин илк парвоз амалга оширилади.

«Тяньчжоу-1» космик кемаси станцияга ёқилғи, илмий-тадқиқот ускунаси, захира қисмлари ва бошқа керакли жиҳозларни  етказиб беришга мўлжалланган.