Хитой Халқ банки (Марказий банки) мамлакат миллий валютаси жэньминьбининг (юаннинг расмий номи) АҚШ долларига нисбатан курсини 189 пунктга, 6,8985 гача пасайтирди. Бу 2008 йил 17 июнидан бери биринчи марта қайд этилмоқда. 

Таъкидланишича, Хитой Марказий банки 12 кундан бери миллий валютани хорижий давлатлар миллий пул бирликларига нисбатан қадрсизлантирмоқда.