ФИФА Ференц Пушкаш номидаги йилнинг энг чиройли голи учун топшириладиган мукофотга номзодлар рўйхатини эълон қилди. Бу мукофотга 10та гол даъвогар.

Бу мукофот учун 2015 йилнинг 30 сентябридан 2016 йилнинг 30 сентярига қадар муддат ичида урилган голлар даъвогарлик қилади.

Мухлислар ўз танловларни 10та голдан бири учун билдиради, 2 декабрь куни якуний учлик аниқланади. Ғолиб номи 9 январь куни Цюрихда ўтказиладиган маросимда маълум қилинади.

1. Неймар (Барселона)

2. Марлоне (Коринтианс)

3. Ҳэл Робсон-Кану (Уэльс)

4. Данюка Родригес (Венесуэла U-17)

5. Симон Скрабб (Ефле)

6. Лионель Месси (Аргентина)

7. Сауль Ниьигес (Атлетико)

8. Фаиз Субри (Пенанг, Малайзия)

9. Хломфо Кекана (ЖАР)

10. Марио Гаспар (Испания)