Каспий денгизининг Қозоғистонга қарашли ҳудудида топилган Кашаган нефть конида тижорий мақсадларда нефть қазиб олиш ишлари бошланди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги республика энергетика вазири Канат Бозумбаевга асосланган ҳолда. 

Вазирнинг сўзларига кўра, 2017 йилда ушбу конда 8 млн тоннагача нефть қазиб олиш режалаштирилмоқда.
 
Октябрь ойи ўрталарида, ишга тушириш чоғида қазиб олинган нефть маҳсулотлари Каспий қувурўтказиш консорциуми ва «КазТрансОйл» қувурлари орқали экспорт қилинган. Бундан ташқари, «Интергаз Центральная Азия» компанияси магистрал тизимига 22,8 млн кубметр табиий газ йўналтирилган.