Германия канцлери Ангела Меркель 2017 йилда Германия канцлери лавозимига 4-муддатга номзодини қўйишини расман маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"Мен бу ҳақда чексиз кўп ўйладим. Канцлер курсисида 11 йил ўтиргандан кейин 4-муддатга бориш – оддий иш эмас", деб айтди Меркель.  

Меркель бу истаги ҳақида аввалроқ Берлинда партиясининг ёпиқ йиғилишида гапириб ўтганди.