«Барселона» раҳбарияти клубнинг етакчи футболчиси Лионель Месси билан шартномани узайтириш масаласида иш олиб бормоқда.

AS нашри маълумотига кўра, аргентиналик футболчи ва унинг отаси билан 3-декабрь куни ички чемпионат доирасида «Реал»га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан кейин янги шартнома бўйича музокара бошланади.

Жамоа футболчига 24 млн евро миқдоридаги йиллик маош таклиф қилишни режалаштирмоқда. Айни пайтдаги шартномага кўра Месси йилига 29 млн евро олади, бу турли бонуслар ҳисобига.

Бундан олдинроқ ОАВда Месси 2018 йилда шартномаси тугагач «Барселона»дан кетиш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Месси қайси клубга кетиши маълум бўлди. Агар кетса

Goal.com: Месси «Барселона» билан шартнома тузишдан бош тортмаган

Месси «Барселона» билан янги шартнома тузиш бўйича музокара бошлайдими?