Италиянинг «Милан» клуби мухлислари жамоа президенти Сильвио Берлусконининг қўлга киритган ютуқларини эътироф этиб чиқишди.

Италия чемпионатининг «Интер»га қарши учрашувида (2:2) фанатлар Берлускони тасвири ва у президентлик қилган даврда қўлга киритилган барча 18та сурати туширилган улкан баннерни кўтариб чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, бу Берлусконининг «Милан» президентлигидаги сўнгги уй учрашуви эди. Кейинги ҳафта бошида клуб хитойлик инвесторлар қўлига ўтгач, Берлускони жамоанинг фахрий президенти бўлиб қолади.